Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Англия Премьер-лигасида ишлаш имкониятига эга. Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 33 ёшли германиялик футболчининг трансферига Эдерсонга ўринбосар излаётган "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. Бразилиялик дарвозабон клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунлангач, "шаҳарликлар"ни тарк этиши эҳтимоли йўқ эмас. Унга Саудия клубларидан қизиқиш бор.
Тер Штеген "кўк-анорранглилар" сафида 2014 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Унинг каталонияликлар билан меҳнат шартномаси 2027/2028 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Дарвозабоннинг бозор нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.