Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Тенг имконият – инклюзив бандлик» лойиҳаси нима?

«Тенг имконият – инклюзив бандлик» лойиҳаси нима?

Бешинчи йўналиш – эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

«Ҳамма эшитиб олсин, бундан буён даромад топиш имконияти чекланган ва ногиронлиги бор шахслар камбағаллар реестрида бўлмайди. Уларни қўллаб-қувватлашни давлат зиммасига олади»,
– деди Президентимиз.

Янги йилдан «Тенг имконият – инклюзив бандлик» лойиҳасини жорий этиб, ногиронлиги бўлган 40 минг одамни ишли қилиш муҳим экани таъкидланди. Бандлик жамғармасидан уларга 30 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиш йўлга қўйилади.

Камбағалликка қайта тушиш хавфи мавжуд оилаларга ижтимоий ёрдам ва имтиёзлар сақлаб қолинади.

Уларга 6 ой мобайнида моддий ёрдам ва болалар нафақаси тўланиши давом эттирилади, боғча ва тўгарак харажатини қоплаш, даволаниш ордери каби 110 та ижтимоий хизмат ва ёрдамдан 12 ой давомида қўшимча фойдаланиш имкони берилади.

Бундан ташқари, оғир ҳаётий вазият сабабли камбағалликка тушиб қолиши хавфи юқори бўлган оилаларни олдиндан аниқлаб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Бу вазифалар устидан назорат ҳамда вилоят ҳокимлари билан ижросини ташкил қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Киритилди: Бугун 17:58. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!