Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Темза тарихда биринчи марта иссиқ туфайли қуриб қолди

A A A
Темза тарихда биринчи марта иссиқ туфайли қуриб қолди

Тhе Guardian.cоm нашрига кўра, Буюк Британиянинг жанубий қисмида жойлашган Темза дарёси бошланган аввалги жойдан 8 километр пастроққа силжиган.

Rivers Trust экология ташкилоти сиёсат ва фан бўлими бошлиғи, доктор Роб Коллинзнинг айтишича, Глостерширдаги Темза дарёсининг боши қуриб қолган ва оқимдан 5 милдан кўпроқ масофада заиф сув оқими зўрға кўринади.

Темзанинг узунлиги 330 километрни ташкил қилади.

Июль ойида Буюк Британияда ғайритабиий иссиқлик қайд этилган. 19 июль куни ҳаво ҳарорати аввалги рекорд 38,7 даражани янгилади ва 40,3 даражага етди. Британияда июль 1935 йилдан бери энг қуруқ ойи бўлди. Бир нечта сув компаниялари миллионлаб одамларга таъсир қилган сув чекловларини эълон қилди.

Киритилди: 13:06 06.08.2022. Ўқилди: 3292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!