Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Темурийлар империясининг рангдор “смарт” харитаси яратилади

Темурийлар империясининг рангдор “смарт” харитаси яратилади

Темурийлар тарихи давлат музейида Соҳибқирон Амир Темур ҳақида батафсил маълумот берувчи экспонатлар, жумладан, Темурнинг узуги, либослари, қурол-аслаҳалари ва темурийлар даврига оид нодир илмий манбалар мавжуд.

Музейдаги экспонатлар сиғими юқорилиги ва ранг-баранглиги хорижлик ва маҳаллий меҳмонларни доим ўзига жалб қилиб келган. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида Амир Темур ва темурийларга алоҳида жой ажратилган бўлиб, бунда экспозициянинг жозибадор ва халқаро талабларга мос келувчи маскан бўлиши кутилмоқда.

Айни кунларда Марказ тузган бир гуруҳ олимлар томонидан “Темур тузуклари”нинг қадимий қўлёзмалари ва нашрларининг нусхалари тайёрланиб, тўпланмоқда. “Темур тузуклари” асосида Амир Темур давлатининг маъмурий-ҳудудий бошқарувига оид материаллар яратилиши режалаштирилган, дейилади Ислом цивилизацияси маркази маълумотида.

Илмий-инновацион лойиҳалар Ўз ФА Шарқшунослик институти, Халқаро Амир Темур жамоат фонди, WOSCU ва Ташқи ишлар вазирлиги ва Россия ФА Шарқшунослик институти, Тожикистон Миллий университети ҳамда қатор халқаро ҳамкорлар билан бирга амалга оширилиши режалаштирилган.

Лойиҳа ҳақида ўз фикрларини билдирар экан:

Одамларни лол қолдириш, ҳайратга солиш мушкул вазифага айланган замонда яшаяпмиз. Мен ишонч билан айта оламан минглаб олимлар, мутахассислар иш олиб бораётган, мамлакат раҳбарининг шахсий ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташриф буюрувчиларни ҳайратлантира олади. Экспозицияда Соҳибқирон империясининг рангдор “смарт” харитаси ва “Темур тузуклари”нинг ўнлаб нашрлари жамланади. Амир Темур ва темурийларга оид кўплаб экспонатлар йиғилиб ва Соҳибқироннинг хориж рассомлари томонидан чизилган, аммо ҳали кенг жамоатчиликка маълум бўлмаган суратлари намойиш этилади, – деди Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али.

Киритилди: 19:57 08.04.2025. Ўқилди: 1036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!