Судланувчи Жамшид Усмоновга (исм шарифлар ўзгартирилган) хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини алдаш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил 4 март куни Дамин Омоновга қуруқ сут маҳсулотини сотиб олишини айтиб, алдаб, унинг 20.300.000 сўмлик 1.000 килограмм қуруқ сут маҳсулотини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Судланувчини суддаги сўнги пушаймони...
Айбимга тўла иқрорман, 2019 йил куз ойида “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали қуруқ сут маҳсулоти сотилиши ҳақидадаги эълонни ўқиб, эълон бўйича Даминга қўнғироқ қилганман, унга қуруқ сут маҳсулоти сотиб олишимни айтиб, Дамин билан ўзаро келишиб, 13.000.000 сўмлик қуруқ сут маҳсулотини сотиб олганман. Шундан сўнг орадан маълум вақт ўтказиб, унинг ишончига кириб олгач, шу йили баҳорда яна маҳсулотни сотиб олишимни айтиб, Даминнинг 20.300.000 сўмлик 1.000 килограмм қуруқ сут маҳсулотини олиб, пулини уйдан олиб юбораман деб алдаб, маҳсулотни Самарқанд шаҳридаги “Сиёб” бозорида нотаниш ҳаридорларга сотиб, пулни ўз эҳтиёжимга ишлатиб юборганман. Ҳозирда қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман, бу ҳолат бошқа такрорланмайди..., имкон берилса барча зарарларни тўлайман..., суддан енгиллик беришни сўрайман....
Суд ҳукми...
Суд судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокараси ва судланувчиларнинг охирги сўзини тинглаб, судланувчи Жамшид Усмоновни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, ЖК 57,61- моддалари тартибида 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Дониёр Мирзаев,
жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг девонхона мудири