Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Telegram яна бир бор терроризмда айбланиб судга берилди

Telegram яна бир бор терроризмда айбланиб судга берилди

​Австралиянинг интернет хавфсизлиги бўйича регулятори (eSafety) Telegram мессенжерига қарши Федерал судга даъво киритди. Идора платформани терроризм ва зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни ўз вақтида ўчирмасликда ҳамда бу борадаги мажбуриятларни бажармасликда айбламоқда.

​Бир йил давом этган текширув шуни кўрсатдики, фойдаланувчиларнинг шикоятларига қарамай, террористик ҳужумлар ва оммавий қотилликлар акс этган видеолар уч ҳафтадан уч ойгача платформада очиқ қолган. Хусусан, гап 2019 йилда Крайстчерч масжидларидаги хунрезлик ва 2022 йилги Буффало отишмасига оид тасвирлар ҳақида бормоқда.

​Австралия қонунчилигини бузгани учун Telegram’га 54,6 миллион австралия долларигача жарима солиниши мумкин.

Киритилди: 14:22 30.07.2026. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!