Эрон расмийлари Telegram ўз фаолиятини қайта тиклаш бўйича музокараларни бошлади.
Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мамлакат Алоқа вазирлиги Telegram ва бошқа бир қанча платформалар билан уларнинг мамлакатдаги фаолиятини қайта тиклаш эҳтимоли бўйича музокараларни бошлади. Агар Олий Кенгаш қарорининг кибермакон бўйича барча шартлари бажарилса, мамлакатда мессенжерга қўйилган барча чекловлар олиб ташланади", — дейилади агентлик хабарида.