Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Телеграм”да гуруҳларга одам қўшиб бераман дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар аёл қўлга олинди

“Телеграм”да гуруҳларга одам қўшиб бераман дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар аёл қўлга олинди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи 20 ёшли (аёл) И.Н. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 400.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яшовчи 27 ёшли (аёл) Ю.Р. содир этганлиги аниқланди.

Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Ю.Р. “Телеграм” мессенжерида гуруҳларга одам қўшиб бераман дея И.Н.ни ишонтириб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида 400.000 сўм пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юбориб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Р.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 15:40 29.09.2023. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!