Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Телефон ишлаш тезлигини ошириш учун нима қилиш кераклиги айтилди

A A A
Телефон ишлаш тезлигини ошириш учун нима қилиш кераклиги айтилди

МегаФон абонент ускуналарини тадқиқ қилиш ва синовдан ўтказиш маркази раҳбари Александр Жакония телефоннинг ишлаш тезлигини сақлаб қолиш учун ҳар ойда камида бир марта хотирани тозалашни тавсия қилди.

Унинг таъкидлашича, бўш хотира миқдори смартфон тезлигига боғлиқ бўлган асосий омил ҳисобланади.

“Андроид ва IOS'даги хотиранинг катта қисмини “Бошқа” бўлими эгаллайди”, — дея Жакония сўзларини келтиради РИА Новости.

Мутахассиснинг айтишича, бу ерда тизим ва сақланган файллар, ўйин маълумотлари, шунингдек, интернетдан юклаб олинган контент сақланади.

“Телефон созламаларида ва браузерда кешни тозалаш кифоя - ва бўш хотира миқдори сезиларли даражада ошади. Буни ойда бир марта қилиш тавсия этилади”, - дея хулоса қилди у.

Киритилди: 12:05 11.03.2023. Ўқилди: 3054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!