АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат биноларига зарар етказди.
Бу ҳақда Khabar Fouri Эрон Қизил Ярим Ой Жамиятига таяниб хабар берди.
"Вилоятларда жами 117 239 та фуқаролик инфратузилмаси объекти, 93 544 та хусусий турар-жой биноси ва Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат биноси зарар кўрган", дейилади баёнотда.
Зарар кўрган бинолар орасида 316 та тиббиёт ва соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек, тез тиббий ёрдам марказлари бор эди.
"763 та мактаб, 18 та Қизил Ярим Ой маркази, 48 та транспорт воситаси ва учта қутқарув вертолёти зарар кўрган", деб таъкидлади ташкилот.