Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Теҳрон Вашингтонни огоҳлантирди: янги ҳужум минтақавий энергетика инқирозига олиб келиши мумкин

Теҳрон Вашингтонни огоҳлантирди: янги ҳужум минтақавий энергетика инқирозига олиб келиши мумкин

Эрон агар АҚШ унинг ҳудудига яна ҳужум қилса, Форс кўрфази минтақасидаги муҳим энергетика объектларига жавоб зарбаси беришидан огоҳлантирди.

Бу ҳақда манбаларига таяниб Reuters хабар берди.

АҚШ президенти Доналд Трамп 28 июл куни Эроннинг энергетика тизимж ва инфратузилмасига зарба бериш билан таҳдид қилган эди. Шундан сўнг Эрон юқори даражадаги дипломатик алоқаларни кескин оширди.

Манбаларнинг билдиришича, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Саудия Арабистони, Туркия ва Қатар ташқи ишлар вазирлари ҳамда Покистон армияси қўмондони билан гаплашган. Ароқчи Форс кўрфази мамлакатларини Трампга таъсир ўтказишга ва уни ҳужумдан қайтаришга чақирган. У ҳар қандай ҳужум АҚШ объектларига ҳамда Кўрфаздаги энергетика инфратузилмасига жавоб зарбасига сабаб бўлишини айтган.

Ушбу огоҳлантириш Форс кўрфазининг барча давлатларига тегишли бўлган. У асосан Саудия Арабистони ва Қатар орқали етказилган. Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Доналд Трамп билан гаплашиб, ҳарбий ҳаракатларни ортга суришни ва музокараларга қайтишни сўраган. 2 август куни Трамп Эрон билан тезда келишувга эришиш шарти билан ҳужумни бекор қилишга рози бўлганини билдирди.

Эрон раҳбарияти, шунингдек, АҚШнинг Кўрфаздаги ҳарбий базаларини ёпишни ва бу давлатлардан Вашингтон билан разведка маълумотларини бўлишишни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Эрон расмийсига кўра, энди Трамп иккита қийин танлов йўлида турибди: бутун минтақани урушга тортиш ва дунё энергия таъминотини издан чиқариш ёки Вашингтон хоҳлаган мутлақ ғалабадан пастроқ бўлган дипломатик келишувга рози бўлиш.

Киритилди: 22:20 06.08.2026. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!