Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Теҳрон уранни бойитишни тўхтатиш ниятида эмас

Теҳрон уранни бойитишни тўхтатиш ниятида эмас

Эрон уранни бойитиш ҳуқуқига эга ва бу фаолиятни тўхтатишни режалаштирмаяпти.

Бу ҳақда Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний Американинг CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Дипломатнинг таъкидлашича, уранни бойитиш фаолияти Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага мувофиқ, Эроннинг "ажралмас ҳуқуқи" ҳисобланади.

"Ва биз бу ҳуқуқдан фойдаланмоқчимиз", деб тушунтирди Иравани. “Ўйлайманки, бойитиш ҳеч қачон тўхтатилмайди”, — дея қўшимча қилди у Теҳрон уранни бойитишни қайта тикламоқчими, деган саволга жавоб бераркан.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси аввалроқ CBS телеканалига берган интервьюсида Эрон ядро дастурининг айрим қисмларини сақлаб қолгани ва уранни бойитиш ишларини бир неча ой ичида қайта бошлаши мумкинлигини таъкидлаган эди. Эрон Фордо, Натанз ва Исфаҳонда "уранни қайта ишлаш, конвертация қилиш ва бойитиш бўйича маълум даражада салоҳиятга эга ва ҳозир ҳам бор", деди у. Гроссининг қўшимча қилишича, бу қувватлар "катта даражада вайрон қилинган", аммо "нималардир қолган".

Киритилди: 08:40 30.06.2025. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!