Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Теҳрон оҳангини ўзгартирмоқда

Теҳрон оҳангини ўзгартирмоқда

Эрон халқаро майдондаги риторикасини кескин ўзгартирди ва АҚШ сайловларида республикачи Доналд Трамп ғалаба қозонганидан сўнг Вашингтон билан муносабатлардаги кескинлик даражасини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда The New York Times (NYT) манбаларга таяниб хабар берди.

Таъкидланишича, Эрон «бир неча ҳафта ичида» кескин баёнотлардан воз кечиб, уларни кўпроқ «келишув» билан алмаштирган. Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, бунга мамлакат ичидаги ва хориждаги воқеалар сабаб бўлмоқда.

Уларга кўра, Теҳроннинг ёндашувни қайта кўриб чиқиш қарори ҳам Трампнинг 5 ноябрдаги сайловлардаги ғалабаси билан боғлиқ. NYT нашрининг ёзишича, Эрон сиёсатига иқтисодий инқироз ва Теҳроннинг «энг яқин ва муҳим» ҳарбий иттифоқчиси, Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ташкилотининг заифлашиши таъсир кўрсатди.

Бу омилларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, Эрон Трампнинг янги маъмурияти билан муносабатларни ёмонлаштирмаслик учун Исроилдан ўч олишдан тийилишга қарор қилди, дея қўшимча қилади газета.

Киритилди: 21:37 29.11.2024. Ўқилди: 6513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!