Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Теҳрон Исроил зарбаларига жавоб бериш борасида келишиб олди

Теҳрон Исроил зарбаларига жавоб бериш борасида келишиб олди

Теҳрон Исроилнинг яқинда Эрон ҳудудига берган зарбаларига жавобан ҳаракатларга келишиб олди.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағай хабар бермоқда.

"Биз барча мумкин бўлган сценарийларни кўриб чиқдик ва жавобимиз қандай бўлиши ҳақида қарор қабул қилдик" - деди у.

Вазир Эрон ўққа тутилишига жавоб бериш учун барча имкониятларини ишга солишига ишонтирди. "Исроил агрессиясига жавобимиз қатъъий ва ишонарли бўлади”, - деди Бағай.

Аввалроқ, 3 ноябрь куни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони ўринбосари Али Фадавий Эрон армияси яқинда Исроилнинг Эрон ҳарбий обектларига берган зарбаларига жавобан операция ўтказишини маълум қилганди.

У журналистнинг саволига жавоб берар экан, бундай операция бўлишига ишонтирди. "Мен сизга унинг тафсилотларини айта олмайман", деб қўшимча қилди ҳарбий раҳбар.

Киритилди: 17:18 04.11.2024. Ўқилди: 4254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!