Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Ғолибоф мазкур шартларни очиқлади.
"Тўлиқ ўт очишни тўхтатиш режими амал қилиши учун Эронга қарши денгиз блокадаси тўхташи, жаҳон иқтисодиёти гаровга олинмаслиги ва сионистларнинг барча фронтларда урушни авж олдириши тўхтатилиши керак.
Сулҳ бузилган вазиятда, Ҳўрмуз бўғозини очиб бўлмайди. Ягона йўл — Эрон халқининг ҳуқуқларини тан олиш", — деб ёзди Ғолибоф Х ижтимоий тармоғида.