Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ТДТ мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди

ТДТ мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди

Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди.

Мазкур учрашувда жаҳонда долзарб бўлиб турган бир қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Айниқса, экстремизм, ақидапарастлик ва мутаассиблик каби иллатларга қарши ҳамкорликда курашиш, исломофобияга муросасиз бўлиш каби масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, мусулмон уммати учун энг муҳим бўлган масалалар ҳамжиҳатликда кўриб чиқилди.

Мазкур муаммоларни ҳал этишнинг ягона йўли бирдамликда ҳаракат қилиш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш экани барча муфтийлар томонидан таъкидланди.

Киритилди: 22:13 25.11.2023. Ўқилди: 1180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!