НАТО раҳбарияти йиллар давомида Грузия ва Украинани чалғитиб, уларни иттифоққа қабул қилишга ваъда бериб келган, аслида эса уларда бундай режа йўқ эди.
Бу ҳақда Тбилиси мэри Каха Каладзе журналистларга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, кўп йиллар давомида Грузия ва Украинага НАТО эшиклари очиқлиги айтилган, аммо энди иттифоқ вакиллари уларнинг қўшилиши амалда имконсиз эканлигини очиқчасига айтмоқдалар.
Ўз навбатида, Европа интеграцияси бўйича Парламент қўмитаси раисининг ўринбосари Торнике Пагава, агар НАТО Грузияни ўз сафига қабул қилишдан қатъиян бош тортса, Тбилиси кўп векторли ташқи сиёсат юритишга мажбур бўлишини таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, Франция ва Буюк Британия каби НАТОга аъзо давлатлар аллақачон иттифоқнинг шарққа янада кенгайиш режаси йўқлигини билдиришган.