Бугун 5 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Давлат хизматчилари учун янги иш ҳақи тизими жорий этилади

Давлат хизматчилари учун янги иш ҳақи тизими жорий этилади


Президентга тақдим этилган таклифларга кўра, давлат хизматчилари учун ягона ва шаффоф иш ҳақи тизими жорий этилади. Энди маош 11 та разряд ва 6 та поғона асосида ҳисобланади.

🔹 кўплаб устама ва мукофотлар ўрнига 3 та асосий рағбатлантириш тўлови қолади;
🔹 KPI, малака ва иш самарадорлигига қараб устама ҳамда бонуслар берилади;
🔹 ҳар бир ходим иш ҳақи қандай шаклланишини олдиндан билиб туради;
🔹 ҳудудий давлат хизматчилари маоши ҳокимликлардаги ўхшаш лавозимлардан юқори бўлмайди.

Янги тизим 54 минг нафар давлат хизматчисини қамраб олиши режалаштирилган.

Киритилди: 20:00 04.08.2026. Ўқилди: 1310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!