Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

ТАЪЗИЯ! Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи оламдан ўтди

ТАЪЗИЯ! Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи оламдан ўтди

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасининг 4 карра жаҳон чемпиони унвони сазовор бўлишига ҳисса қўшган бош мураббий Рустам Кариев 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига таяниб хабар қилмоқда.

Рустам Кариев 1951 йил 15 январда Сурхондарё вилоятида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, ҳарбий сифатида фаолият олиб борган ва капитан даражасигача кўтарилган.

1988 йилда эса Афғонистондаги жангларда жароҳатланиб, ногирон бўлиб қайтган собиқ ҳарбийлардан иборат “Матонат” ногирон-ампутантлар жамоасини тузади. 1998 йилда жамоанинг номи “Байналминал”га ўзгартирилди.

Шу вақт давомида “Байналминал” жамоаси 11 карра Россия очиқ чемпионати ғолиби, кўп бора “Рождество кубоги”, икки карра МДҲ кубоги соҳибига айланган. Бундан ташқари, асосини “Байналминал” жамоаси аъзолари ташкил этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 карра жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритади.

Рустам Кариевнинг мамлакатда ногирон-ампутантлар спортини ривожлантириш йўлидаги хизматлари мамлакат томонидан муносиб рағбатлантирилган ҳолда “Дўстлик” ордени ва қатор юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган.

"Aniq.uz" марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Киритилди: 18:54 02.12.2019. Ўқилди: 11549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!