Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тайван туғилиш даражасини ошириш мақсадида 19 ёшгача бўлган болалар учун ҳар ойлик субсидиялар тўламоқчи

Тайван туғилиш даражасини ошириш мақсадида 19 ёшгача бўлган болалар учун ҳар ойлик субсидиялар тўламоқчи

Бу ҳақда Focus Taiwan хабар берди.

Ҳокимият органлари 5000 Тайван доллари (тахминан 155 АҚШ доллари) миқдоридаги ҳар ойлик тўловни 19 ёшгача болалари бўлган оилаларга ҳам жорий этишни таклиф қилди.

Таъкидланишича, тўлиқ сумма бола беш ёшга тўлгунга қадар нақд пулда тўланади. Олти ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун субсидиянинг ярми уларнинг жамғарма ҳисобварағига ўтказилади.

Ҳозирда бундай қўллаб-қувватлашдан фақат беш ёшгача боласи бўлган оилалар фойдаланмоқда. Маблағларнинг бир қисмини кейинчалик боланинг университетда таълим олиши учун тўлаш мақсадида алоҳида ҳисобрақамга йиғиб бориш режалаштириляпти, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 12:42. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!