Тайван қуролли кучлари бир сутка ичида халқ озодлик армиясининг 27 самолёти ва олти кемаси оролга яқинлашганини қайд этди.
Бу ҳақда орол мудофаа бошқармаси Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Баёнотда таъкидланганидек, 19 та самолёт Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтиб, оролнинг шимолий, марказий ва жануби-ғарбий қисмидаги ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирган.
Тайван армияси нишонларни кузатиш учун самолётлар, кемалар ва ердаги зенит-ракета тизимларидан фойдаланган ҳолда жавоб берди.