Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тахмина Икромова Осиё ўйинларида яна чемпион бўлди

Тахмина Икромова Осиё ўйинларида яна чемпион бўлди

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачи Тахмина Икромова Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Индивидуал кўпкураш финалида иштирок этган ҳамюртимиз тўп, ҳалқа, булава ва лента билан бажарилган дастурларда юқори натижалар қайд этди.

Икромова тўрт йўналиш якунида жами 112.950 балл тўплаб, энг яқин таъқибчисини 2.900 баллга ортда қолдирди ва ишончли тарзда чемпионликни қўлга киритди.

Кумуш ва бронза медаллари эса Хитой вакилларига насиб этди.

Бу Тахмина Икромованинг Осиё ўйинларидаги навбатдаги катта муваффақияти бўлди. У Ханчжоу-2022 мусобақасида ҳам индивидуал кўпкурашда олтин медаль соҳиби бўлган эди.

Икромованинг ғалабасидан кейин Ўзбекистон делегациясининг жами медаллари сони 67 тага етди. Ҳозирда вакилларимиз ҳисобида 21 та олтин, 23 та кумуш ва 23 та бронза медаль бор.

Киритилди: 13:36 03.10.2026. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!