Татаристоннинг Елабуга шаҳрида дрон ҳужуми қурбонлари сони 7 кишига етди. Бу ҳақда Россия ОАВлари оператив хизматларга таяниб хабар берди.
Айни пайтда Татаристон раҳбари Рустам Миннихановнинг матбуот хизмати хабар беришича, олти қурбондан 3 нафари касалхонага ётқизилган. «Олти нафар ярадор бор. Уларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавф остида эмас. Уч нафари шифокорлар кўригидан сўнг уйига жўнатилган, яна уч нафари касалхонага ётқизилган», — дейилади хабарда.