Татаристондаги “Закот” хайрия жамғармаси кам таъминланган оилаларнинг мадрасада таҳсил оладиган фарзандларига бепул таом тарқатишни йўлга қўйди. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлар бошқармаси маълум қилди.
Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган илк ҳомий Қозондаги ҳалол кафелар тармоғи “Азу” бўлди.
Ҳозирча фақатгина дам олиш кунлари “Муҳаммадия” мадрасаси талабаларига таом тарқатиляпти. Хайрия акциясини янада кенгайтириш режалаштирилган.