Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тасодифан топиб олинган комикс рекорд нархда сотилди

Тасодифан топиб олинган комикс рекорд нархда сотилди

АҚШда ака-ука вафот этган онасининг чордоғидан Супермен ҳақидаги илк комикслардан бирини топиб олди ва уни аукционда 9,12 миллион долларга сотди. Шу тариқа у аукционда сотилган энг қиммат комикс сифатида тарихга кирди.

Ака-уканинг ёши 50–60 атрофида. Улар 1939 йилга оид комиксни 2024 йилда чордоқдаги газеталар тўплами остидаги, ўргимчак тўри босган картон қутидан топган. Махсус баҳолаш хизмати комикс ҳолатини 10 баллдан 9 балл деб белгилаган ва бу аввалги рекордни (8,5 балл) ортда қолдирган.

Киритилди: Бугун 17:31. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!