22 сентябр куни Красноярск ўлкасидаги “Корона” банкет залида ўтказилган рейд чоғида 8 нафар ўзбекистонлик миграция қонунларини бузганликда айбланди. Уларнинг 4 нафарига жарима ва чиқариб юбориш чоралари қўлланди, яна 4 нафари вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилди.
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги бундай рейдлар қонуний асосга эга бўлиши ва маданий тадбирларга тўсқинлик қилмаслиги кераклигини таъкидлади.