Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ташкилотлар ходимларида мол-мулк ва ер солиғи бўйича 521 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик мавжуд

Ташкилотлар ходимларида мол-мулк ва ер солиғи бўйича 521 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик мавжуд

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғи солиқ даври учун 15-апрел ва 15-октябрга қадар тенг улушларда тўланиши лозим.

Аммо, корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбаига эга бўлган ишчи - ходимларнинг ҳаммаси ҳам мол-мулк ва ер солиқлари тўловини белгиланган муддатда амалга оширмасдан келмоқда.

Жумладан, 2023-йил 30-июн ҳолатига 197,2 мингта ташкилотнинг 1 млн нафардан зиёд ходимида 1,2 млн та солиқ обекти бўйича 521,7 млрд сўм (мол-мулк солиғи бўйича 197,3 млрд сўм ва ер солиғи бўйича 324,4 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.

Шундан:

▫️130,2 млрд сўм - буджет ташкилотлари ходимлари;

▫️25,8 млрд сўм - нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;

▫️365,7 млрд сўм - тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.

Тижорат ташкилотларининг соҳалар кесимида мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги:

- саноат соҳасидаги 24,1 мингта ташкилотда ишловчи 197,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи 92,8 млрд сўм;

- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 59,4 мингта ташкилотда ишловчи 125 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 86,7 млрд сўм;

- савдо соҳасидаги 46,7 мингта ташкилотда ишловчи 85,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 56,7 млрд сўм;

- қурилиш соҳасидаги 11,5 та ташкилотда ишловчи 72 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 44,1 млрд сўм;

- ташиш ва сақлаш соҳасидаги 6,1 мингта ташкилотда ишловчи 47,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 21,5 млрд сўм;

- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 10,1 мингта ташкилотда ишловчи 19,9 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 13 млрд сўм;

- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 4,5 мингта ташкилотда ишловчи 13 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 6,5 млрд сўм;

- ахборот ва алоқа соҳасидаги 2,1 мингта ташкилотда ишловчи 11,6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 4,5 млрд сўм;

- бошқа фаолият турлари соҳасидаги 17,8 мингта ташкилотда ишловчи 78,5 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 39,9 млрд сўм.

Ходимларида солиқ қарзи кўп бўлган ташкилотлар – ТОП-3:

🔻“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ;

🔻 “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ;

🔻"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ.

Киритилди: 16:18 20.07.2023. Ўқилди: 1895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!