Ўзбекистонда илк бор “Дон дон зики” чемпионати ўтказилди. Турнир “Tashkent City” боғида ташкил этилди.
Ўйинда 10 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин эди. Бунинг учун боғ чиптахоналарида “махсус браслет” харид қилиш керак эди.
Финалда самарқандлик йигит Бекзод Абдуҳалимовнинг қўли баланд келди ва асосий ютуқ iPhone 12 телефонига эга чиқди.
Ғолибнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, у мусобақага олдиндан тайёрланмаган ва чемпионат ҳақида боғда сайр қилаётган вақтида билиб қолган.