Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд воситаларни сотувга қўйган шахс аниқланди

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд воситаларни сотувга қўйган шахс аниқланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, 2 835 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд воситаларни ўтказиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:48 06.09.2025. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!