Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Тарихнинг отаси" Фукуяма: Трамп Украинани бирлаштиради

"Тарихнинг отаси" Фукуяма: Трамп Украинани бирлаштиради

Агар республикачи Доналд Трамп АҚШ сайловларида ғалаба қозонса, ўзгаришлар нафақат АҚШга, балки бутун дунёга ҳам таъсир қилади.

Бу фикрни DW билан суҳбатда Стенфорд университети катта илмий ходими Френсис Фукуяма билдирди.

Унинг айтишича, сайловчилар инфляция каби «қисқа муддатли муаммолар»га эътибор қаратиб овоз беришмоқда. Уларни «узоқ муддатли, Қўшма Штатларда қонун устуворлигини сақлаш сингари анча муҳимроқ масалалар» қизиқтирмаяпти.

Трампнинг Оқ уйга қайтиши оқибатлари бутун Европа учун жуда ёмон намуна яратади, деб ҳисоблайди Фукуяма, Европа Иттифоқида ўнг-популистларнинг янада мустаҳкамланишини назарда тутиб.

Фукуяма бошқа «геосиёсий хавф-хатарлар» ҳам мавжудлигини таъкидлаб, «биз ҳозир шундай босқичга кираётганимиз»ни қайд этди. Гап «Украина манфаатларини ҳисобга олмасдан Путин билан тинчлик келишуви тузиш» имконияти ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, эксперт огоҳлантирганидек, Жануби-Шарқий Осиёда Вашингтоннинг ўз иттифоқчиларини Хитойдан ҳимоя қилишни хоҳлашига ишонч йўқ.

Киритилди: 21:12 06.11.2024. Ўқилди: 3798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!