Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тарихий фото: Ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги қарори

Тарихий фото: Ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги қарори

«Ўзархив» агентлигининг “Telegram”даги каналида Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августдаги 335-XII сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида»ги қарори сурати эълон қилинди.

«Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши Иттифоқнинг ва унинг таркибига кирадиган барча мустақил давлатларнинг олий қонун чиқарувчи идораларига, барча хорижий давлатларга ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, уларни Республиканинг давлат мустақиллиги эълон қилинган ҳужжатни тан олишга даъват этади», — дейилади қарорнинг сўнгги, 5-бандида.

Ушбу тарихий қарор Ўзбекистон Олий Кенгашининг ўша вақтдаги раиси Шавкат Йўлдошев томонидан имзоланган.

Киритилди: 16:15 01.09.2019. Ўқилди: 3073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!