Танзила Норбоева, Олий Мажлис Сенати раиси:
Яна бир блогеримиз савол берганки, Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси бошланди. Бугун “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги сирли Қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган дейилган.
Нафақат бу блогер, балки бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам кун тартибига Конституцияга қўшимча ва ўзгартириш киритиш масаласи борлиги тўғрисида ўқидим.
Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ялпи мажлис кун тартибида Конституцияга қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида масала киритилмаган.
Конституция бизнинг бош қомусимиз. Унга қўшимча ва ўзгартириш киритиш халқимиз билан бемаслаҳат қилинмайди.
Яна "сирли" деган сўзга алоҳида урғу бермоқчиман. Ўзбекистонда ҳеч бир нарса сирли эмас. Ҳамма масала очиқ-ошкоралик билан қабул қилиняпти, кўриб чиқиляпти, халқ билан бамаслаҳат қилиняпти.
Мен нафақат қонунларни, балки қонуности ҳужжатларни ҳам назарда тутяпман. Ҳатто Президентимиз қабул қилаётган ҳар бир фармон, ҳар бир қарорга имзо чекишдан аввал халқ билан маслаҳатлашиб, айниқса ҳудудларда депутатлар, жамоатчилик кенгаши, олимлар, экспертлар фикри ўрганилиб, маҳалла раислари ёки жамоатчилик кенгашларининг селектор йиғилишларида фикр-мулоҳалари тинглаб, кейин имзо чекяптилар.
〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидан