Бугун 13 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский она юртига қайтди

Зеленский она юртига қайтди

Украина Президенти Владимир Зеленский ўзи туғилиб ўсган Кривой Рог шаҳрига ташриф буюриб, у ерда 4 апрель куни Россиянинг ракета ҳужумида ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этди.

Бу ҳақда давлат раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида маълум қилди.

Зеленский дунё Россия томонидан Украина фуқароларига қарши содир этилган жиноятларни унутмаслиги кераклигини таъкидлади.

"Кривой Рог. Оддий шаҳар ҳудуди. Атрофда фақат турар-жой бинолари, фақат фуқаролар яшаш жойлари. 4 апрель куни Россиянинг баллистик ракетаси уйлар ва болалар майдончаси ёнига, тўғридан-тўғри кўчага тушди ва 19 кишининг ҳаётига зомин бўлди, уларнинг 9 нафари болалар эди. Россия террори туфайли ҳаётдан кўз юмган барча инсонларнинг хотираси мангу ёдимизда қолсин," дея ёзди у.

Киритилди: 21:13 11.04.2025. Ўқилди: 2046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!