Ҳолат бўйича Гидрометеорология хизмати агентлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 10 апрель куни, тахминан 15:45 дан 15:55 гача, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Шоқишлоқ“ маҳалласи ҳудудида қисқа муддатли ёмғир ёғиши қайд этилди.
Обизаранг дарёсининг “Дашнобод“ қишлоғи гидропости кузатувчилари маълумотига кўра, тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши натижасида ҳудуддан оқиб ўтувчи Обизаранг дарёсидан ёғингарчиликларнинг ёғиши натижасида Обизаранг гидропостида тахминан 20 м3/с ёмғир сувлари талафотсиз оқиб ўтган. Ёғингарчилик миқдори 26.0 мм ни ташкил этган.