АҚШ Кремлга апрель охиригача муҳлат берди. Бу ҳақда Axios нашри хабар берди.
Нашр манбасига кўра, Доналд Трамп маъмурияти Украина бўйича музокаралар учун шартли муддатни белгилаган — апрель охирига қадар Кремлдан оташкесим бўйича қарор кутилмоқда.
Агар Россия президенти Владимир Путин шу муддат ичида тинчлик шартларига кўнмаса, АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этишга тайёр. Санкциялар Трампнинг фармони асосида ҳам, Конгресс қабул қилган алоҳида қонун орқали ҳам жорий этилиши мумкин. Бу ҳолда фармон асосидаги санкциялар президент қарори билан дарҳол ечилиши мумкин, лекин қонун асосидаги чекловларни бекор қилиш йиллар, ҳатто ўн йиллаб вақт талаб қилиши мумкин.