"Намойишчилар ҳукуматни демократияни издан чиқаришда айбламоқда. Мухолифат етакчиларидан бири қамоқда, иккинчиси эса “техник сабаблар” билан сайловдан четлаштирилган. Бу эса амалдаги президент Самия Сулуҳу Ҳасаннинг сайловда ғалаба қозониш имкониятларини оширган", дея ёзмоқда нашр.
1 ноябр куни эрталаб Танзания сайлов комиссияси Самия сайловда 98 фоиз овоз тўплаганини эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, 32 миллион киши овоз беришда қатнашган.
Мухолифатдаги “Чадема” партияси вакили BBC'га берган баёнотида, “тахминан 700 киши хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларда ҳалок бўлганини” айтган. Нашрнинг Танзаниядаги дипломатик манбаси эса камида 500 кишининг ўлими тасдиқланганини билдирди.
Мамлакатнинг Дар-ус Салом шаҳридаги касалхоналардан биридаги исмини ошкор этмаган манбанинг айтишича, душанбадан бери шифохоналар жароҳат олганлар ва ўлганлар билан тўлиб кетган.
"Бизни сайловолди даврида ва ундан кейин мухолифат фаоллари, журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларининг таъқиб қилиниши, ўғирлаб кетилиши ва қўрқитилиши жиддий ташвишга солмоқда", — деди “Чадема” партиясининг халқаро ва диаспоралар ишлари директори Жон Китока BBC'га.