Бугун 6 декабрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Танишинг: UzAuto Motors’дан автомобилларнинг янги ёрқин ранглари (фото)

Танишинг: UzAuto Motors’дан автомобилларнинг янги ёрқин ранглари (фото)

UzAuto Motors компанияси автомобиллари учун янги ранглар қўллай бошлаганини маълум қилади. Янги ранглар автомобилларнинг барча моделлари жорий қилинган бўлиб, уларга шартнома тузиш ҳозирдан бошланган, дейилади ташкилот расмий хабарида.

Моделлар қаторига янги GYM (ёрқин кулранг) ва GUM (тўқ рангли фируза) ранглари киритилди. Янги ранглар аввал ишлаб чиқарилган GJT (яшил) ҳамда GQM (тўқ кўк) рангларнинг ўрнига жорий қилинмоқда.

Автомобилларнинг янги ранглари билан сиз ўзингизнинг бетакрорлигингизни намоён этиш имконингиз бўлади.

Аввалроқ 2019 йилнинг июль ойида ўтказилган пресс-тур доирасида автомобилларга янги ранглар жорий қилиниши хабар берилганди.  Янги ранглар мижозларнинг буюртмаси асосида ишлаб чиқарилади ва 2019 йил охирида етказиб берила бошланади. Махсус ранглардаги автомобилларга дилерлар томонидан буюртмалар қабул қилиниши бошланган.

Киритилди: 11:39 19.11.2019. Ўқилди: 3506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!