Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Таниқли ўзбек актёри оғир жудоликка учради (ФОТО)

Таниқли ўзбек актёри оғир жудоликка учради (ФОТО)

Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актёри Муҳаммадсоли Юсуповнинг фарзанди, бастакор Сарвар Юсупов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.

Таниқли ўзбек актёри оғир жудоликка учради (ФОТО)

Сарвар Юсупов 1983 йил 5 октябрь куни Фарғонада туғилган. 2006 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясининг бакалавр босқичини, 2008 йилда магистратурасини тамомлаган. 2008-2010 йилларда Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри артисти, 2010 йилдан Муқимий номидаги театр оркестри артисти бўлган.

Сарвар Юсупов “Нажот кемаси” симфонияси (2008), “Баҳром ва Дилором” симфоник поэмаси (2006), “Баллада”, “Сароб”, “Тановар” каби спектаклларни саҳналаштирган. Бундан ташқари яна кўплаб мусиқий, драма спектаклларини саҳналаштирган.

Маълумот учун, Сарвар Юсупов бастакорлигида саҳналаштирилган спектакллар Муқимий номли давлат мусиқий театри репертуаридан кенг ўрин олган.

Киритилди: 11:39 29.06.2020. Ўқилди: 13721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!