Таниқли турк актрисаси Буржу Озберк мухлислари шов-шувли деб атаган баёнот билан чиқди ва кўпчилик унга салбий муносабатда бўлишди.
"Пост" нашрининг ёзишича, актриса турмуш қуришни режалаштирмаганлигини ва никоҳни фарзанд кўриш учун зарур деб билмаслигини айтди.
"Aфсуски, аёлларга биологик омад кулиб боқмайди ва маълум бир ёшдаги тўсиқдан кейин биз фарзанд кўриш қобилиятидан маҳрум бўламиз. Мен ҳозир 31 ёшдаман ва агар оналикка тайёр эканлигимни ҳис қилсам, у ҳолда турмушга чиқмасдан фарзанд кўришим мумкин», – деди юлдуз.
Эслатиб ўтамиз, актриса "Муҳташам юз йил" сериалидаги Ҳурижаҳон Султон (Иброҳим Пошо ва Хадича Султоннинг қизи) образи орқали машҳурликка эришган.