"Д" телеканалидаги машҳур "Иккинчи саҳифа" телекўрсатувининг бошловчилари Марям Узерлининг турмуш ўртоғининг суратини оммага тақдим этишди.
Маълумки, актриса ўз севгилисини жамоатчиликдан яширади ва шу пайтгача фақат эркакнинг америкалик эканлиги маълум бўлган.
Телевизион дастур ходимлари эса куёвнинг фотосуратини топиб, ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиришди. Қизиғи, Марям телеканал томонидан тарқатилган маълумотни рад этмади.