Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Талимаржон ИЭС” АЖда умумий қуввати 1065 мегаваттли буғ-газ қурилмалари бунёд этилмоқда

A A A
“Талимаржон ИЭС” АЖда умумий қуввати 1065 мегаваттли буғ-газ қурилмалари бунёд этилмоқда

Айни кунларда Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги “Талимаржон ИЭС” АЖда умумий қуввати 1065 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмаси лойиҳасининг қурилиши қизғин олиб борилмоқда.

Ушбу инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 944,87 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, бош пудратчи сифатида Испания ва Япония компаниялари иштирок этаяпти. Қурилиш ишларига Туркиянинг “Çalik Enerji” компанияси мутахассислари ҳам жалб қилинган.

Мазкур буғ-газ қурилмаларининг ишга туширилиши натижасида корхонада йилига қўшимча яна 8,5 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилишига эришилади.

Ушбу қурилмалар 2025 йилда ягона энергия тизимига уланиши кўзда тутилган.

Киритилди: 10:45 14.06.2024. Ўқилди: 927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!