Ўзбекистонда ижтимоий соҳа ривожида янги босқич бошланмоқда — таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Гап алоҳида чора-тадбирлар ҳақида эмас, балки миллионлаб инсонлар турмуш тарзини яхшилашга қаратилган тизимли ўзгаришлар ҳақида кетмоқда.
Қандай ўзгаришлар белгиланмоқда?
I. Таълим тизимида:
➖Янги мактаблар қуриш;
➖Мавжуд таълим массаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш;
➖Замонавий ускуна ва техникалар билан жиҳозлар мақсад қилинган.
II. Соғлиқни сақлаш ва спорт йўналишида:
➖Янги тиббиёт ва спорт объектларини қуриш;
➖Инфратузилмани яхшилаш;
➖Таъмирлаш ва реконструкция жараёнларини тезлаштириш кўзда тутилган.
Бу жараёнлар қандай молиялаштирилади?
Жараёнларни молиялаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида махсус Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилмоқда. Жамғарма маблағлари таълим, спорт ва соғлиқни сақлаш муассасалари қурилиши, реконструкцияси ва таъмирланиши, мазкур соҳа моддий-техник базаси мустаҳкамланиши ва замонавий технологиялар билан жиҳозланишига йўналтирилади.
Мазкур қарор фақат бино ва ускуналарни эмас, балки энг аввало инсон капиталини ривожлантиришга хизмат қилади. Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларидаги шароитларни яхшилайди, хизматларни самаралироқ бўлишига ёрдам беради.