Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ходимлари ҳам Тошкентда пропискага қўйилади

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ходимлари ҳам Тошкентда пропискага қўйилади

Ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарори билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Маълумот учун, рўйхатда шу пайтгача 71 та ташкилот мавжуд эди.

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 22:39 04.11.2018. Ўқилди: 1374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!