Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Таълим муассасаларида психологик хизмат ташкил этилади

A A A
Таълим муассасаларида психологик хизмат ташкил этилади

Мактабларда психологлар хизмати ташкил этилди. Вазирлар маҳкамаси ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни 12 июлда қабул қилди.

  • Психологлар ўқувчиларга қобилияти, лаёқати, қизиқишлари ҳамда касб-ҳунарга мойилликлари асосида тўғри касб-ҳунар танлашларига кўмаклашади.

Психологик хизмат ўқувчилар сонидан келиб чиқиб 1-3 штат бирлигидан иборат таркибда ташкил этилади.

Ўзбекистонда сўнгги пайтлар аҳолининг руҳий саломатлиги борасида кўп ишлар қилинмоқда.

  • Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари орасида зўравонликнинг олдини олишга қаратилган лойиҳани ишга туширганди. Гап ўзбек жамияти учун янги сўз, лекин эски тушунча бўлмиш буллинг (bullying) ҳақида кетаяпти. Ҳозир буллинг бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам долзарб масалалардан бирига айланган. БМТ тадқиқотида айтилишича, ёшларнинг учдан икки қисми мактабда таъқибга учрайди. Кўп ҳолларда болалар мактабдаги низоларни катталардан беркитади. Ҳар учинчи бола ўзи ҳам таъқибда бир неча бор иштирок этган. Ўзбекистонда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов биринчилардан бўлиб бу муаммо ҳақида очиқ гаплашишни таклиф қилган.
  • Февралда илк бор мамлакат бош психиатри ва бош суицидологи лавозимлари жорий этилди.
  • 2019−2025-йилларда Ўзбекистон аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Manba: minbar.uz

Киритилди: 06:30 14.07.2019. Ўқилди: 5804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!