Президент қарори билан 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб талабанинг таълим йўналишига мос стартап лойиҳаси ҳамда рационализаторлик ғоясини битирув малакавий иши ва магистрлик диссертасияси сифатида ҳимоя қилиш амалиёти жорий этилади.
Қайд этилишича, ҳужжатга мувофиқ агар талабада бирор стартап ёки рационализаторлик ғояси бўлса, унга яна қайта диплом иши ёзиш талаби қўйилмайди.
Маълумот учун, стартап — эндигина бошланаётган, ишга туширилаётган инновацион лойиҳа демакдир. Рационализаторлик ғояси — техника воситалари, ишлаб чиқариш технологияси, машина деталлари, тайёр маҳсулот ва бошқаларни такомиллаштиришга доир янги техник ечим ва таклиф.