Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Талабалар визалари бўйича янги текширувлар: Трамп маъмурияти ижтимоий тармоқларни ҳам кўриб чиқмоқчи

Талабалар визалари бўйича янги текширувлар: Трамп маъмурияти ижтимоий тармоқларни ҳам кўриб чиқмоқчи

Politico хабар қилишича, АҚШ ҳукумати талабалар визалари учун янги суҳбатларни тўхтатмоқда.

Politico нашри Давлат департаментининг давлат котиби Марко Рубио имзолаган ички ҳужжатга асосланиб маълум қилишича, Доналд Трамп маъмурияти АҚШда ўқиш визаси (F-1, М-1, J-1) учун ариза топширган барча чет эллик талабаларнинг ижтимоий тармоқларини мажбурий текширишни жорий этишни кўриб чиқмоқда. Бу эса амалдаги чораларни сезиларли даражада кенгайтиради.

Ушбу сиёсатга тайёргарлик кўриш доирасида АҚШ элчихоналари ва консулликларига кейинги кўрсатмалар олингунча талабалар визалари бўйича янги суҳбатларни тўхтатиб туриш буюрилган. Илгари бундай текширувлар асосан Исроилнинг Ғазодаги жиноий ҳаракатларига қарши норозилик намойишларида қатнашган талабаларга нисбатан қўлланилган эди.

Киритилди: 22:19 27.05.2025. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!