Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Талабалар театр студиялари” танловининг ҳудудий саралаш босқичи якунланди

A A A
“Талабалар театр студиялари” танловининг ҳудудий саралаш босқичи якунланди

“Талабалар театр студиялари” танловининг ҳудудий саралаш босқичи якуний беллашувлари Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтди. Дастлабки кун беллашувларида Қарши давлат университети, Халқаро инновацион университети, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институти жамоалари иштирок этишди. Танлов якунида Қарши давлат университетининг “Қақнус” жамоаси ғолиб деб топилди ҳамда танловнинг минтақавий босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек 29 март куни Тошкент ахборот технологиялар университети Қарши филиали, Иқтисодиёт ва педагогика университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали ўртасида бўлиб ўтган танловнинг ҳудудий босқичида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти жамоаси ғалаба қозонди ҳамда кейинги босқич йўлланмасига эга бўлди.

Киритилди: 17:03 01.04.2024. Ўқилди: 946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!