Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақалари ташкил этилади

“Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақалари ташкил этилади

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида 1 июндан 30 августгача ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш, касб-ҳунарга йўналтириш, таълим ташкилотлари ўртасида ёз ойларида ҳамкорликда фаол иш олиб бориш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Шу мақсадда, мазкур лойиҳа тизимида “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” Республика чемпионати ўтказилиши эълон қилинди.

Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар, ҳокимликлар билан биргаликда “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” Республика чемпионатининг дастури тасдиқланди.

“Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақалари “Dota2”, “CS2”, “FC25” ўйинлари ҳамда “Just Dance” фижитал рақс бўйича 3 босқичда ташкил этилиши назарда тутилган.

1-босқич 9-14-июнь кунлари республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ташкил этилса, 2-ҳудудий босқич 16-21 июнь кунлари ўтказилиб, унда ғолибликка эришган жамоалар 23-25 июнь кунлари Фарғона вилоятида ташкил этиладиган финал босқичида куч синашади.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган мазкур “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақаларида муносиб иштирок этган иқтидорли ёшлар мамлакат терма жамоаларига жалб этилади.

Киритилди: 16:41 08.06.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!