Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги ПҚ–78-сон қарори ва 2025 йил 2 апрелдаги Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарори асосида қуйидаги тартиб жорий этилди:
✅Лицензия, транспорт воситаси қаерда рўйхатдан ўтганидан қатъи назар, ҳайдовчи танлаган фаолият ҳудуди бўйича берилади.
✅Ҳайдовчи лицензия олиб, танланган ҳудудда ва унга туташ ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри) фаолият юритиши мумкин.
✅Автомобилнинг давлат рақами қаерда рўйхатдан ўтганига қараб лицензия бериш шарт эмас.
📌Ушбу қарор кучга киргандан сўнг, бугунги кунга қадар 5 196 нафар ўзини ўзи банд қилган шахсларга бошқа ҳудудда фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақаси берилган.