Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Таклиф шартлари Қатар воситачилиги орқали Вашингтонга етказилган

Таклиф шартлари Қатар воситачилиги орқали Вашингтонга етказилган

Эрон Хавфсизлик кенгаши котиби Моҳсен Ризоийнинг маълум қилишича, Эрон АҚШга урушни тугатиш бўйича таклиф йўллаган.

Унинг айтишича, таклиф шартлари Қатар воситачилиги орқали Вашингтонга етказилган ва Теҳрон ҳозирда Трампдан жавоб кутмоқда.

Эрон АҚШ ҳукуматига ҳар қандай музокаралар бошланишидан аввал бажарилиши шарт бўлган еттита шартни етказди.

Теҳроннинг позицияси аниқ ва қатъий: агар Вашингтон ўзи тушиб қолган берк кўчадан чиқишни ва вазиятни янада кескинлаштирмасликни истаса, Эроннинг ҳуқуқ ва шартларини қабул қилишдан ўзга чораси йўқ."

Эрон барча жабҳаларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, хориждаги активларини музлатишдан чиқариш ҳамда денгиз блокадасини бекор қилишни талаб қилмоқда.

Киритилди: 20:41 20.09.2026. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!